Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Корея Республикасидан қарийб 100 минг долларлик гуманитар ёрдамни жалб қилди ва мамлакатга жўнатди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.

Оғирлиги 9,5 тонна бўлган ёрдам юки 40 дона замонавий шприц насосидан, 15 минг дона антисептик воситалардан ва 12 та кўп функцияли тиббий кўрпа-тўшак ва автомат механизмдан иборат. У Жанубий Кореянинг BOMI Engineering & Construction and Infinity Co., Ltd, Shinhan va Aju университетлари, шунингдек Xvasong SSP компанияси кўмагида ташкил этилган.

Ушбу юк "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг чартер рейси орқали юборилган. Унинг бугун келиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун коронавирус инфекциясига қарши кураш учун инсонпарварлик ёрдамини, биринчи навбатда, юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни (кўчма рентген ускуналари, шприц насослари ва бошқа аксессуарларни) фаол жалб қилишни давом эттирмоқда.

Умумий оғирлиги тахминан 6,5 тоннага тенг бўлган қарийб 66 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами кейинги юк чартер рейси ташкил этилгандан сўнг юборилади.