Корея икки тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

Корея икки тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами юборди

23 май, шанба куни Сеулдан тахминан 2 тонна бўлган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Тошкент томон йўлга чиқди, дея хабар беради Дунё агентлиги.

Тўшак ва ярим автоматик механизмли 20 дона кўп функцияли тиббий кўрпа-тўшаклар кўринишидаги юк Жанубий Кореянинг Suwan TPL компанияси кўмагида шакллантирилди ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" нинг чартер юк рейси билан Ўзбекистонга жўнатилди.

"Умумий оғирлиги қарийб 17 тонна бўлган 135 минг доллардан ортиқ инсонпарварлик ёрдамининг қолган қисми кейинги чартер юк рейслари ташкил этилгандан сўнг юборилади", - дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ёрдам Тошкент аэропортига етиб келган. 

Аввалроқ, 27 апрел ҳамда 11 май кунлари ҳам Корея Республикасидан инсонпарварлик ёрдамлари Ўзбекистонга жўнатилган эди.