Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореяга ишлашга кетаётган фуқаролар учун тест имтиҳонлари қолдирилди
27.03.2020 15:08,  
153

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш бўйича” Англашув Меморандумига мувофиқ, Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан махсус тест имтиҳони 2020 йил 7 апрелдан 4 майгача бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ҳозирги кунда коронавирус инфекцияси юртимизда аниқланганлиги сабабли унинг ҳудудларда тарқалишининг олдини олиш мақсадида вилоятлар аро барча турдаги транспорт қатновлари, барча турдаги оммавий тадбирлар, шу жумладан байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, шунингдек, театр, кино ва концерт дастурлари ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар ўтказилиши тўхтатилган.

Шу муносабати билан 2020 йил 12-17 март кунлари онлайн рўйхатдан муваффақиятли ўтган 1619 нафар фуқаро учун махсус тест имтиҳонини ўтказиш номаълум муддатга қолдирилганлиги маълум қилинади“, дейилади вазирлик хабарида.

Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши билан махсус тест имтиҳони ўтказиладиган сана тасдиқлангандан сўнг имтиҳон қатнашчилари Агентликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги каналлари орқали хабардор қилинади.

Маълумот учун: Агентлик веб-сайти ва телефон: 71-202-33-55

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан