Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Корейс компанияси Ўзбекистонда электр жиҳозлари ишлаб чиқаришга $20 млн. тикмоқчи
29.06.2020 19:03,  
204

"Ўзелтехсаноат" уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов ва Жанубий Кореянинг "Dong-A Electric" компаниясининг катта ижрочи директори Ким Тэ У Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилишди, деб хабар беради Дунё АА. 

Илгари томонлар биргаликда 20 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва 200 тагача иш ўринларини яратишни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳаси паспортини ишлаб чиққан эдилар.

Ким Тэ У таъкидлашича, Ўзбекистон бундай ишлаб чиқариш учун хом ашёга бой ва уни чуқур қайта ишлаш юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини беради.

Онлайн музокаралар чоғида Тошкент ҳокимияти вакиллари пойтахтнинг саноат зоналарида мавжуд бўлган ерлар ва уларни хорижий инвесторларга бериш шартлари билан таништирдилар.

Бўлажак корхона ўзбекистонлик ходимларининг малака оширишлари масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Dong-A Electric 1955 йилда ташкил топган ва дастлаб кимё саноатида ихтисослашган. 1977 йилда электротехника ишлаб чиқарила бошланди. Кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги таниқли компания сифатида бир неча бор мукофотларга сазовор бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан