Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронатаъсир: биринчи ярим йилликда ташқи савдо ҳажми 18% га камайди
21.07.2020 14:07,  
50

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,855 миллиард долларга етди. Бу 2019 йилнинг мос даврига қараганда 3,5 миллиард долларга ёки 18,2 фоизга кам. Тегишли ҳисобот Давлат статистика қўмитаси сайтида эълон қилинди. 

Олти ой ичида экспорт $6,285 млрд.ни (22,6% га пасайган), импорт $9,57 млрд.ни (15% га пасайган) ташкил этди.

Февраль ойидаги бироз пасайишни ҳисобга олмаса, 2019 йилда ташқи савдо айирбошлаш ҳажми ҳар ой барқарор ўсиб борган эди. 2020 йилда эса вазият бошқача: январь ва февраль ойларида ташқи савдо айланмаси $2,9 млрд.ни ташкил этди, март ойида у кескин равишда $2,2 млрд.га тушди (февралга нисбатан 25,3 фоизга). Энг катта пасайиш май ойида қайд этилди - $2,161,6 млрд. – 2019 йил майига нисбатан 1,158 миллиард доллар кам. Июнь ойида бу кўрсаткич 2,871 миллиард долларни ташкил қилди.

Хитой икки ойлик Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори мавқеини Россияга бой бериб қўйганидан кейин, май ойида яна ўз ўрнига қайтди ва июнь ойида уни мустаҳкамлади: ўзаро савдо ҳажми $2,875 млрд.ни ташкил этди (экспорт - $830 млн., импорт - $2,044 млрд). Иккинчи ўриндаги Россия билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2.592 миллиард долларга етди (экспорт - $663.9 млн., импорт - $1.928 млрд). Ундан кейин Қозоғистон ($1,336 млрд), Жанубий Корея ($1,131 млрд) ва Туркия ($886.6 млн). Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатларига экспорт ҳажми пасайди — 35% дан 30,5% га.

Экспорт таркибида 83,9% товарлар бўлиб, улар асосан қуйидаги тоифаларга киради: саноат маҳсулотлари (18,7%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (8,9%), кимёвий маҳсулотлар (6,1%). Олтин ҳамон асосий экспорт маҳсулоти сифатида қоляпти. Экспорт таркибида олтин 33,8% ни ёки $ 2,125 млрд.ни ташкил этади.

Биринчи чоракда экспорт ҳажми 3,375 миллиард долларни, иккинчи чоракда 464 миллион долларга камайди ва $2,910 миллиардни ташкил қилди (пасайиш 13,8%).

Товар импорти ҳажми 1,262 миллиард долларга камайди ва $8,913 миллиардни ташкил қилди, хизматларнинг импорти эса 657.4 миллион долларга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан