Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус 4 та компанияни дунёнинг энг қиммат брендлари сафига олиб чиқди
20.10.2020 16:04,  
365

Interbrand 2020 йилдаги энг қиммат брендларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унда бирданига тўртта янги пайдо бўлди - Instagram, Tesla, YouTube ва Zoom.

Рейтингнинг биринчи поғонасида яна Apple. Купертино ширкати 322 миллиард долларга баҳоланиб, йил давомида 38 фоизга қимматлашди. Иккинчи ўринда Amazon ($200 млрд, + 60%), учинчи ўринда Microsoft ($166 млрд, + 53%) жойлашган. Кучли бешталикка Google ($165 млрд, -1%) ва Samsung ($62 млрд, + 2%) ҳам кирган.

Рейтингга киритилган брендлар орасида рақамли хизматлар - Spotify (+ 52%, $8,3 млрд.га баҳоланган) ва Netflix (+ 41%, $12,6 млрд) - рейтинг етакчиларидан кейинги бир йил ичида энг муҳим ўсишни кўрсатди.

IT-соҳаси мижозлари орасида нафақат энг юқори ўсишга эга компаниялар, балки учта янги келганлар ҳам бор - Facebook'ка тегишли Instagram ($26 млрд), YouTube ($17,3 млрд) ва 100 ўринни эгаллаган Zoom ($4,48 млрд). Facebook'нинг ўзи (-12%) ва Disney (-8%) брендлари нархи йил давомида пасайди.

Рейтингдаги компаниялар орасида энг жиддий пасайиш - бу General Electric (-30%, $17,9 млрд.гача). Автомобилсозлик соҳасида йил давомида бирорта ҳам бренд ижобий ўсишни кўрсатмади, аммо бу соҳада янги пайдо бўлди - Tesla. Илон Маскнинг ширкати 12,7 миллиард долларлик баҳо билан 40 ўринни эгаллади.

Пандемиядан сўнг барча ҳашаматли брендлар (Louis Vuitton, Chanel, Dior, Prada, Gucci) ва оммавий бозор сегментидаги кийимлар (Zara, H&M) учун пасайиш кузатилди.

Рейтингга янги келганлар коронавирус пандемияси бенефициарларидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан