Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус банандан юқиши тўғрисидаги миш-мишлар қайси давлатдан тарқалгани маълум бўлди
12.02.2020 16:30,  
2918

Банан дунёдаги энг кўп истеъмол қилинадиган мева бўлишига қарамай, уни етиштириш юқори даражада концентрациялашган. 5 та йирик экспортёрлар — Эквадор, Филиппин, Коста-Рика, Гватемала ҳамда Колумбия ушбу бозорнинг 70 %ини назорат қилади.

Банан энг кўп истеъмол қилинадиган мева бўлгани учун ҳам, одатда, турли миш-мишлар унинг савдосига таъсир қилади. Кўпинча турли хил хавфли вируслар ва касалликларнинг тарқалиши унинг истеъмоли билан боғланади: чўчқа грипи, Зика вируси, Эбола ва ҳатто ОИТС.

EastFruit таҳлилчилари фикрича, банан туфайли коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ миш-мишлар Интернетнинг русийзабон сегментида кенг тарқала бошлади. Жумладан, Россия, Ўзбекистон ва Грузияда рўйхатдан ўтган интернет доменлари ёки ижтимоий саҳифаларида ушбу миш-миш жуда тез тарқалди.

Грузиядаги facebook саҳифасига ва Россиянинг машҳур сайти коронавирусни банан орқали юқтириш мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар манбаига айланди. Грузин саҳифасидаги материал ҳозирда мавжуд эмас, янгиликлар тарқатишга ихтисослашган рус сайти эса миш-миш гапларни янгилик тарзида омма эътиборига ҳавола этди.

Натижада, Россиянинг аксарият минтақаларида, шунингдек, Грузия ва Ўзбекистонда ҳам банан савдоси билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди.

Россия ва Марказий Осиёнинг деярли барча мамлакатларига банан Эквадордан келтирилади. Хитойдан умуман банан келтирилмайди. Чунки Хитойнинг ўзи дунёда банан сотиб олиш бўйича учинчи ўринда туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан