Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус беморлари ва карантиндагиларга қанча маблағ сарфлангани очиқланди
25.05.2020 17:03,  
381

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳақида маълумот берди.

23 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2492 бемор даволаниб чиққан. Ҳар бир даволаниб чиққан бемор учун давлат 32,3 миллион сўмдан харажат қилган. Жами 80 млрд сўмдан ошиқ маблағ шу мақсадга йўналтирилди.

Даволанаётганлар учун (23 май ҳолатига кўра 573 бемор) 18 млрд сўмдан ошиқ харажат (ҳар бир бемор учун 32,3 миллион сўмдан) кетяпти.

Касаллиги оғир кечаётган беморларнинг ҳар бирига 64,4 миллион сўмдан ажратилган. Коронавирус пандемияси даврида жами 50 бемор интенсив терапия бўлимига ўтказилган, шундан 13 бемор вафот этган, айни вақтда 3 бемор оғир аҳволда қолмоқда, қолган беморларнинг аҳволи яхшиланган. Бундай беморлар учун жами 3,2 млрд сўм маблағ сарфланган.

Реаблитацияга ўтказилган 2492 бемор учун яна (2,8 миллион сўмдан) 6 миллиард 977 миллион сўм маблағ сарфланди.

Ҳозирда 45 455 киши карантинда ва уларнинг ҳар бири учун 2,2 миллион сўмдан ажратилган, бу жами 100 млрд сўмдан ортиқ маблағни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан