Савол: Коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак?
Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:
Жавоб: Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак. Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.
Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделькалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.
Шунингдек кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.