Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус беморларини даволаётган тиббиёт ходимлари «вахта» усулидан кунбай ишлаш тизимига ўтади
19.08.2020 15:33,  
524

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, Ўзбекистонда беш ойдан ошиқ вақт давомида тиббиёт муассасасида қолиб ишлаётган тиббиёт ходимлари 14 кунлик «вахта» усулида эмас, балки кунбай келиб-кетиш тизимига ўтиш бўйича ўз таклифларини билдирмоқда.

Россия, Туркия, Германия, Хитой, Корея ва бошқа ривожланган мамлакатлар экспертлари ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга мўлжалланган, саралаш ва провизор шифохоналари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш режимини, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтказилишига ижобий муносабат билдирган.

Юқоридаги таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг жорий йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига кўра, шу йилнинг 20 август санасидан қуйидаги тартиб жорий этилади:

- коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган ҳамда ушбу инфекцияни аниқлаш лабораторияси ходимлари 14 кунлик «вахта» усулидан, уларнинг санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунбай келиб-кетиш тизимига ўтилади;

- иш ҳажмидан келиб чиқиб, 6 кунлик кунбай ишлаш мумкинлиги белгиланган ҳолда ҳар 30 кун учун бир ойлик иш фаолияти якуни бўйича:

- шифокорларга 25,0 млн. сўм;

- ўрта тиббий ходимларга 15,0 млн. сўм;

- кичик тиббий ходимларга 10,0 млн. сўм;

- бошқа ходимларга 5,0 млн. сўм миқдорида махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) тўланиши белгиланди.

Кунлик қўшимча тўловлардан ташқари, асосий иш жойидаги ойлик маоши сақлаб қолиниши ҳамда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидаги ишлари учун уларга белгиланган тартибда икки ҳисса ҳақ тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан