Коронавирус билан дунёнинг ўндан бир қисми касалланган бўлиши мумкин — ЖССТ

Коронавирус билан дунёнинг ўндан бир қисми касалланган бўлиши мумкин — ЖССТ

Фото: Дарё

Дунё аҳолисининг тахминан 10% (760 миллиондан ортиқ киши) коронавирус билан касалланган бўлиши мумкин. Ушбу ҳисоб-китоб ЖССТ соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори Майкл Раян томонидан маълум қилинди.

Женевадаги махсус сессияда у инфекция даражаси шаҳар ва қишлоқ жойларида, шунингдек аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида фарқ қилиши мумкинлигини тушунтирди. Бу шуни англатадики, дунё аҳолисининг аксарият қисми COVID-19 билан касалланиш хавфи остида қолмоқда.

Раяннинг кўрсаткичи дунёда тасдиқланган юқтириш ҳолатлари сонидан тахминан 20 баравар кўпдир - шунга кўра, тахмин қилинишича, юқтирган ҳар йигирма одамдан биттагинасига ташхис қўйилган. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 5 октабр ҳолатига кўра, пандемия бошланганидан бери коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 35,2 миллиондан ошди, улардан деярли учдан бир қисми фаол бўлиб қолмоқда (10,5 миллионга яқин).