Москванинг шимолида коронавирус билан оғриган беморлар ётган 50 сонли шаҳар клиник шифохонасида ёнғин содир бўлди.
Россия ФВВ маҳаллий вақт билан кечки 20:30 да ёнғин ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.
Вазирлик маълумотларига кўра, ёнғин олти қаватли тиббиёт биносида, биринчи қаватдаги хоналардан бирида бўлган. У соат 21:03да бартараф этилди. Бинодан 200 киши эвакуация қилинган.
Ёнғин натижасида бир нафар бемор ҳалок бўлди.
Москва прокуратураси касалхонадаги ёнғин бўйича текширувларни бошлади.
Мавзуга доир: Москвада ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг номлари маълум қилинди