Коронавирус биринчи марта Нур-Султон ва Олма-Ота ташқарисида аниқланди

Коронавирус биринчи марта Нур-Султон ва Олма-Ота ташқарисида аниқланди

gazeta.ru

Қозоғистонда коронавирус билан касалланган яна беш киши аниқланди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Шундай қилиб, республикада юқтирганлар сони 49 кишига етди. Шулардан 22 таси Олма-отада ва 25 таси Нур-Султонда.

Таъкидланишича, коронавирус биринчи марта Нур-Султон ва Олма-Ота ташқарисида аниқланган: иккита ҳолат Қарағанда шаҳрида қайд этилган.