Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус болалар учун хавфли эмасми? 
27.10.2020 15:01,  
526

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Коронавирус инфекцияси болаларда енгил ўтади дейишади, демак у болалар учун хавфли эмасми? 

— Ушбу касаллик катталар билан биргаликда болалар учун хам хавфлидир, чунки бу инфекция  биз учун янги. Пандемия  бошланган даврида болалар катталарга нисбатан кам касаллангандилар ва нисбатан енгил ўтказдилар. 

Лекин ҳамроҳ касалликлари яъни ривожланиш нуқсонлари, эндокрин бузилишлар,  аллергик касалликлар, онкологик патологиялар, иммунтанқис холатлари  бор болаларда ушбу касаллик соғлом болаларга нисбатан анча оғир кечади. Болалар яна инфекция ташувчилар бўлиб хисобланиб, уларда короновирус инфекцияси белгилари деярли катта фарқ қилмайди – иситма, юқори харорат, конъюктивит, мушакларда оғриқ, ошқозон-ичак тракти бузилишлари. Бироқ болаларнинг ота-оналари бола касаллик ўтказгандан кейин хам унга эътиборли бўлишлари талаб қилинади. 

Олимларнинг таъкидлашича, болалардаги  короновирус асоратларидан бири бу мультияллиғланиш синдромидир. Бу — COVID 19га кечиктирилган иммунологик жавобдир. Бу болада касаллик симптомли ёки симптомсиз ўтишидан катъий назар келиб чиқиши мумкин бўлган холатдир. Маълумотларга кўра, тахминан 2-3 хафта ўтгач, лимфа тугунларини катталашиши, хароратни кўтарилиши, тошмалар тошиши, конъюктивит,  кафт ва оёқларда шиш пайдо бўлиши билан бошланиши мумкин.  

Агарда болаларда бундай ҳолатлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва маълум текширувлар ўтказиш ва даволаш учун касалхонага госпитализация қилиш тавсия этилади. 

Шунинг учун ушбу касаллик болаларда  енгил ўтади деб бефарқ бўлишимиз керак эмас ва хозирги кунда уларнинг саломатлигига эътиборлироқ бўлиш талаб этилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан