Коронавирус бошланганидан буён Ўзбекистонда қанча майдон дезинфекциялангани очиқланди

Коронавирус бошланганидан буён Ўзбекистонда қанча майдон дезинфекциялангани очиқланди

АОКА ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров иштирокида бўлиб ўтган брифингда эпид мавсум бошидан буён қанча майдон дезинфекция қилингани айтилди.

Стратегик-махсус тактик ўқув ўтказиш режасига асосан жорий йилнинг 8 июнь ҳолатига кўра, йиғма батальон ва отрядлар кучлари — 309 та махсус техника, 11 089 та дезинфекция аппарати (жами 13052 киши) билан 20 та шаҳар ва вилоятдаги 36 та туман марказларида дезинфекция ишлари ўтказилди.

Республика миқёсида 49 998 объектда жами 36 108 840 квадрат метр майдон дезинфекция қилинди. Бу жараёнга 6 562 кг, жумладан Тошкент шаҳри учун 2 639 кг дезинфекцияловчи восита сарфланди.

Ўртача ҳисобда бир кунда мавсум бошидан 700 минг квадрат метрдан ортиқ жойларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.