Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус: Эрон эпидемия билан қандай курашяпти?
27.02.2020 20:50,  
1343

Эронда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари шиддат билан ўсиб бориши манзарасида ҳукумат унга қарши қандай чоралар кўраётгани ташвишларга сабаб бўляпти. 

Би-Би-Си Форс хизмати Эронда нималар бўлаётганига ойдинлик киритишга уринди

Қанча одам касалланган бўлиши мумкин?

Коронавирусдан касалланганлар ўлими бўйича Эрон Хитойдан кейинги иккинчи ўринга чиқди, айни пайтда мамлакатда 26 киши шу сабабдан вафот этгани расман тасдиқланди. Шунингдек, касалланганлар сони ҳам ошиб боряпти: 245 киши. Аммо ҳақиқий рақамлар эълон қилинганидан анча кўп бўлиши мумкин, деган тахминлар бор.  

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) жамоаси шу ҳафта охирида Эронга бориб вазиятни ўрганади ва ёрдам етказиб беришга ҳаракат қилади.  

Вирус тарқалган ҳудудларда карантин чекловлари жорий этилганми?

Эрон президенти Ҳасан руҳоний шаҳар ва қишлоқларда карантин жорий этилмаслигини айтди. Унинг фикрича, ксалланганларнинг ўзини карантинга олиш етарли. 

Эпидемия ўчоғи бўлган шиалар учун муқаддас шаҳар Қумда зиёратгоҳлар ҳалигача очиқ турибди. Масалан, улардан бири ҳар йили миллионлаб шиа заёратчилари келадиган Ҳазрат Маъсума мақбарасидир. 

Одамларга зарур бўлмаган йиғилишлардан четланиш ва Қум шаҳрига сафар қилмаслик тавсия этилган. Бироқ шаҳардаги диний қадамжолар ёпиб қўйилмаган.   

Расмий IRNA ахборот агентлигига кўра Қум шаҳрида 63, пойтахт Теҳронда 26 ва Ғилон вилоятида 17 киши вирус билан касалланган. Бироқ бу рақамларнинг ҳақиқийлиги шубҳа остига олиняпти. Кузатувчилар ўлим даражаси юқори бўлган вазиятда касалликка чалинганларнинг сони бир неча баравар кўплигига ишонади.

 

Ҳазрат Маъсума мақбарасининг ходими айтишича, одамлар бу ерга руҳий мадад ва шифо илинжида келади. Шунинг учун ҳам уни ёпиб қўйиб бўлмайди. 

“Мақбараларни ёпиш диний пешволар учун оғир қарор. Шу сабабли токи халқаро босим бўлмас экан, улар бунга қўл уришмайди”, дейди Би-Би-Си Форс хизматидан Рана Раҳимпур. 

Теҳрон полицияси шаҳар бўйлаб чилим чекиладиган қаҳвахоналар ва чойхоналар фаолиятини тақиқлади. Бу қаҳвахоналарда чилимни жамоавий бўлиб чекишади, бир киши ундан тортиб бўлгач, бошқасига узатади. 

Коронавирус билан касалланганлар аниқланган вилоятларда мактаб ва университетлар ёпилган, спорт ўйинлари, санъат галереяси очилиши ва филм премьералари бекор қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазири бу минтақаларда Жума намози ҳам ўқилмаслигини айтган. 

Миш-миш тарқатганлик учун жавобгарлик

Эрон полицияси 24 кишини “Интернетда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатганлиги учун” ҳибсга олди. 

Яна 118 киши билан эса “суҳбатлашилиб, огоҳлантириш билан” қўйиб юборилган. Бу ҳақжа Эрон киберполиция кучлари раҳбари Воҳид Мажид хабар қилган. 

Эрон етарли тиббий жиҳозларга эгами?

ЖССТ Эронни ташхис ускуналари ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳимоя жиҳозлари билан таъминлаяпти. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг айтишича ЖССТ яқин орада яна 4 та контейнерда керакли жиҳозларни жўнатади. 

Кўплаб эронликлар эса тиббий ускуналарнинг етишмаслигидан хавотирда. Мамлакатга тиббий жиҳозлар олиб келувчи тадбиркорга кўра АҚШ томонидан қўйилган санкциялар туфайли коронавирусни аниқлаш учун зарур бўлган ускуналарни сотиб ололмай қолган. 

“Кўплаб халқаро ташкилотлар Эронни коронавирусни аниқлаб берувчи жиҳоз билан таъминлашга тайёр, бироқ биз уларни харид қилиш учун пул жўната олмаймиз”, дейди Эрон Тиббий ускуналар импортчилари уюшмаси вакили Рамин Фаллоҳ. 

АҚШ ўзи томонидан қўйилган санкциялар Эронга тиббий жиҳозларни импорт қилишига тўсиқ бўлаётганини рад этиб, инсонпарварлик юклари учун истисно борлигина айтади. Бироқ Эрон томонига кўра мамлакат компаниялари АҚШ санкциялари туфайли керакли жиҳозларга пул тўлашда қийналяпти, банклар АҚШ ўрнатган қоидаларни бузиб қўймаслик учун эронликлар билан ишлашни истамаяпти. 

Эрон ҳукумати коронавирус билан касалланганлар сони икки юздан ортиб кетганини тасдиқлаган ©️ EPA

 

Тиббий ниқоблар борасида вазият қандай?

Коронавирус эпидемияси тарқалган бошқа мамлакатларда бўлгани каби эронликлар ҳам дорихоналар олдида навбатда туриб тиббий ниқоб, дизенфекцияловчи гел ва пуркагичларни ғамлаб қўйишга ҳаракат қиляпти. 

Бу маҳсулотларнинг нархи ҳар доимгидан 10 бараварга ошиб кетган. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари бир неча ҳафта олдин Хитойга миллионлаб ниқоб эҳсон қилингани тиббий ниқобларнинг етишмаслигига сабаб бўлганини билдирган. Ўшанда IRNA ахборот агентлиги Эрон Хитойга “икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли ва анъанавий дўстлик белгиси сифатида” 3 миллион дона юз ниқобларини беғараз ёрдам сифатида жўнатганини айтганди. 

Бундан ташқари, маҳаллий ахборот агенликларига кўра Хитой компаниялари жуда катта миқдорда Эронда ишлаб чиқарилган тиббий ниқобларни сотиб олаётгани маҳаллий бозорда танқисликни келтириб чиқаряпти. 

Эрон ҳукумати ҳозирда тиббий ниқобларни экспорт қилиш 3 ойга тақиқланганини хабар қилиб, мамлакатдаги заводларга ишлаб чиқаришни ошириш тўғрисида кўрсатма берди.

Покистон Эрон билан ўртадаги жануби-ғарбий чегараларини ёпди ©️ GETTY IMAGES

 

Одамлар мамлакатни тарк этяптими?

Эрон хорижга сафар қилишни тақиқламаган, бироқ унинг қўшнилари бўлган Туркия, Покистон ва Ироқ аллақачон ўз чегараларини эронликлар учун ёпиб бўлди. 

Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари Эрон билан ҳаво қатновларини тўхтатди. 

Бу йўналишлар нефтдан бошқа экспорт маҳсулотлари учун асосий йўл ҳисобланади ва уларнинг ёпиилиши натижасида Эрон иқтисодиёти катта зарар кўриши мумкин. 

Эрон ҳукумати 2 феврал куни Хитой билан ҳаво қатнови тўхтатилгани ҳақида айтганди. 

Шунга қарамай, ҳаво қатновларини кузатиб борувчи онлайн хизматлар ўшандан буён Эрон ва Хитой ўртасида камида 9 та парвоз амалга оширилганини хабар қилган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан