Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган 10 миш-миш (видео)

Коронавирус ҳақида энг кенг тарқалган 10 миш-миш (видео)

Фото: yandex.com

1. Кучли спиртли ичимлик ичилса вирус ҳалок бўлади.

Спиртли ичимлик ичиш вирусга таъсир қилмайди. Фақатгина 75% дан юқори бўлган спиртгина вирусларни ўлдириши мумкин, шунда ҳам фақат тери юзасида. Истеъмол қилинган кучли спиртли ичимлик танага сингиши мумкин, лекин вирусни ўлдирмайди.

2. Уй ҳайвонлари вирусни тарқатади.

Ҳозиргача уйда сақланадиган мушук ва итларнинг коронавирус билан зарарланиш ҳолати кузатилмади, шу боис уларни уйдан "бадарға" қилишга ҳожат йўқ.

3. Антибиотиклар вирусдан ҳимояланишда ёрдам беради.

Афсус, антибиотиклар бактерияларга қарши курашда ёрдам беради, вирусларда эса улар фойдасиз.

4. Бир неча қават маска тақиш вирусдан ҳимоялашда ёрдам беради.

Ниқоблардан Н95/КН95 тури ёки умумий жарроҳлик ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилади. Ниқобнинг бир қавати етарли, узоқ вақт бир неча қават ниқоб тақилганда кислород етишмаслиги оқибатида организмда гипоксия ҳолати кузатилади.

5. Вирус фақат қарияларни зарарламоқда.

Тўғри, иммунитети яхши ёш организмнинг зараланиши осон эмас. Лекин бу улар зарарланмайди дегани ҳам эмас. Ёшидан қатъий назар, ҳар қандай ёш эгаси ўзини ҳимоя қилиши керак. Коронавируслар нафас олиш йўллари орқали юқади, шуни ҳар доим ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилиш лозим.

6. Тамаки орқали вирусдан ҳимояланиш мумкин.

Чекиш ҳеч қанақасига фойда бермайди. Аксинча, у айни короновирус вақтида нафас олиш йўлларини зарарлантиради, юрак ва буйрак фаолиятига салбий таъсир қилади, организмнинг вирусга қарши кураш тизимини сустлаштириб вирус юқиш эҳтимолини оширади.

7. Ташқарига чиққанда махсус кўзойнаклар тақиш вирусдан ҳимоя қилади.

Бунга ҳожат йўқ. Бундай махсус кўзойнаклар беморлар билан ишлаётган профессионал докторлар учун қўлланилади.

8. Ишлатилган ниқобни дезинфекцияласа бўлади.

Ниқоблар бир марталик ишлатиш учун ишлаб чиқарилган бўлиб, уларни ишлатиб бўлгач, ташлаб юбориш керак. Улар аслида вирусларни тўса олмайди, балки ҳаводаги вирус бўлган одам нафас йўлларидан чиқаётган сув томчиларидан ҳимоя қилиш учун тақилади.

9. Пиёз ва исириқ коронавирусда фойда беради.

Пиёз таркибидаги фитонсидлар бактерияларни ўлдиради, лекин вирусларни эмас. Исириқ ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

10. Банандан коронавирус тарқалмоқда.

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган асоссиз гап, боиси коронавируслар ўсимликларда яшамайди. Улар фақат ҳайвонларда бўлади. Ҳозирги 40 турдаги коронавируснинг 7 таси одамларга юқиши аниқланган. Уларнинг барчаси одамга ҳайвонлардан юққан.

@hujayrauz каналидан


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.