Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек сегментида тарқалган коронавирус ҳақидаги 7 ёлғон
26.03.2020 17:27,  
1193

Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун Antifake.uz деб номланган Телеграм канал ташкил этилди. Каналда асосан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган коронавирус билан боғлиқ фейк хабарлар ҳақида маълумот берилмоқда.

Каналда сўнгги кунларда тарқатилётган қуйидаги хабарлага раддия берилган:

“5 апрелдан Ўзбекистон бўйлаб барча аэропортлар ўз иш фаолиятини тиклайди” — ЁЛҒОН.

“Тадбиркор Фаттоҳ Шодиев Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 200 млн. доллар миқдорида молиявий ёрдам берди” — ЁЛҒОН.

“24 мартдан бошлаб 2 ой мобил алоқа, интернетлар мутлақо бепул” — ЁЛҒОН.

“Занжабил (имбир) истеъмол қилиб юрадиган кишиларга коронавирус юқмайди” — ЁЛҒОН.

“Korzinka.uz супермаркетлар тармоғида ишловчи ходим коронавирусга чалинди” — ЁЛҒОН.

“Коронавируснинг давоси топилди” — ЁЛҒОН.

“Салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчилар томонидан коронавирус инфекцияси атайлаб тарқатиляпти” — ЁЛҒОН.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳима тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Мавзуга доир: Путин 800 та шерни ташқарига қўйиб юборди — коронавирус бўйича асосий фейклар (Россия)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан