Коронавирус хавфи туфайли Тожикистон Афғонистон билан чегара назоратини кучайтирди

Коронавирус хавфи туфайли Тожикистон Афғонистон билан чегара назоратини кучайтирди

Тожикистон мамлакатнинг Афғонистон билан чегара ўтиш нуқталарида назоратни кучайтирди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мирхамуддин Камолзодага таяниб asia-plus нашри хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, гап чегара ўтиш нуқталарини тўлиқ ёпиш ҳақида кетмаяпти.

“Ҳозир ходимларимиз чегарада ва у ерда вазият назорат остида. Мамлакатимизга коронавирус кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида чегара пунктларида ва аэропортларда Афғонистоннинг тегишли органлари билан яқиндан ишлаяпмиз”, — деди Камолзода.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунга қадар Тожикистонда 1148 нафар фуқаро карантинда сақланган. Ҳозирда уларнинг 882 нафари карантиндан чиқарилган.

Мавзуга доир: Ўзбекистон коронавирус сабабли Афғонистон билан чегарасини​ ёпиши мумкин

Кеча қўшни Афғонистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилганини хабар берган эдик.

Мавзуга доир: Хитойдан ташқарида ҳам коронавирус тарқалиш хавфи дунёни остин-устун қилмоқда

Коронавирус ҳақида барча мақолалар