Коронавирус инфекциясига чалинганлар кўрсаткичи бўйича яна антирекорд қайд этилди

Коронавирус инфекциясига чалинганлар кўрсаткичи бўйича яна антирекорд қайд этилди

Шу йилнинг 1 август куни мамлакатимизда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 783 нафар бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.