Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус инқирози капитализм пойдеворини яхшигина силкитиб ташлаяпти
31.03.2020 12:00,  
988

Коронавируснинг оқибати шу бўлдики, у капитализмнинг заиф томонларини кўрсатиб бермоқда. АҚШ ва Британия мисолида оладиган бўлсак, ўнг ва сўл партиялар орасида давлатнинг иқтисоддаги роли, солиқ сиёсати, ижтимоий ҳимоя ва бюджетни қандай сарфлаш бўйича жиддий ихтилофлар бўлади.

АҚШда Демократ ва Республикачилар, Британияда Лейбористлар ва Консерваторлар бир-бирига мухолиф. Икки томон ҳам капитализм тарафдори бўлса-да, улар ўртасидаги асосий ихтилоф давлатнинг роли қанчалик бўлишида ҳақида.

Масалан, Лейбористлар кўпроқ солиқ солиб уни муҳтожларга тақсимлаш тарафдори бўлса, Консерваторлар иложи борича солиқни камайтириб, бизнесга ёрдам бериш керак, дейди ва оқибатда катта бизнесларга ён босади.

Сўлчи бўлган АҚШ Демократлари ва Британия Лейбористлари эса давлат солиқни ошириш ҳисобига узоқ муддатли инвестициялар қилиш, инфратузилмани яхшилаш, мактаблар ва шифохоналар қуриш, камбағал қатламга ёрдам беришга тарғиб қилади.

2008 йилги инқироздан кейин ўнгчи бўлган Республикачилар ва Консерваторлар бюджет камомадини камайтиришга қаттиқ киришиб кетди. Сўлчи бўлган Демократлар ва Лейбористлар “ҳозир давлат сарфлашини кесадиган пайтмас, ишчиларни ва бизнесларни қўллаш учун камомад ошса ҳам ёрдам бериб туришимиз керак, токи оёққа туриб олгунча“, деган ғояни олға сурди, аммо фойдаси бўлмади.

АҚШда Барак Обамага қаттиқ қаршилик қилинди. Соғлиқни сақлаш соҳасида кўзлаган ислоҳотларини тўлиқ амалга оширолмади. Қисман қилган ишини ҳам Доналд Трамп келиб бекор қила бошлади.

Британияда 2010 йилдан бери Консерваторлар қудратга келиб бюджетни аёвсиз кесди, айни пайтда катта бизнесларга солиқ ставкасини камайтирди. Энг паст ва ожиз қатлам катта зарар кўрди. Соғлиқни сақлаш соҳасида инқироз кучайди.

Мана энди мақсадга ўтамиз. Коронавирус энг ёмон пайтда келиб қолди. 12 йиллик остерити-кесиш сиёсатидан фақат скелети қолган соғлиқни сақлаш тизими инқирозга тайёр эмаслиги шундоқ кўриниб қолди. Лейбористлар ўн йилдан бери огоҳлантирган фожиа юзага келди.

Бюджет камомадини камайтириш учун кўрган чоралари бурнидан булоқ бўлиб чиқиб кетмоқда. Чунки чўкаётган иқтисодни қутқариш учун АҚШ икки триллион долларлик ёрдам дастури қабул қилди. Британия ҳам жами беш юз миллиард доллардан ошиқ ёрдам бошлади. Либерал эркин иқтисод тарафдорлари бирданига социалистга айланиб қолди.

1980 йилларда Британия бош вазири Темир Лейди лақабли Маргарет Тетчер “ Жамият деган нарса йўқ, фақат шахслар бор“ деган эди.

Коронавирусидан бурни ерга ишқаланган Борис Жонсон (Консерватор партиясидан) ўша Тетчернинг машҳур гапига ишора қилиб, “Жамият деган нарса бор экан“, деб эътироф қилди .

Бутун иқтисодий тизими жар ёқасига келиб қолган пайтда давлат “Энг сўнги валинеъмат, энг охирги чора“ ролини ўйнамоқда. Хусусий бизнеслар дамини олди, улар яхши кунларда фойда кўришни қойиллатаркан, холос. Давлат бари бир давлатлигини қиларкан .

Қанчалик тушунтиролдим, билмадим. Аммо, коронавирус инқирози капитализм пойдеворини яхшигина силкитиб ташламоқда. Иқтисодчилар 1929 йилги депрессия миқёсидаги даҳшатли иқтисодий бўҳрон эҳтимоли жуда яқинлигини айтмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан