Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус: Ироқ илк бор бу касаллик туфайли икки киши ҳалок бўлганини эълон қилди
5.03.2020 21:06,  
323

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунё бўйлаб тарақалаётган янги Covid-19 коронавируси туфайли мамлакатда илк бор икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди. 

Иммун тизимида нуқсон бўлган аёл ва сурункали хасталикдан азият чекиб келган 65 ёшли эркак чоршанба куни пойтахт Бағдоддаги касалхонада дунёдан ўтди

Шунингдек, Курдистон минтақасидаги Сулаймония шаҳрида ҳам 70 ёшли имом айни касалликдан вафот этгани ҳақида бир-бирига зид хабарлар тарқалган. 

Курд расмийлари унинг ўлими Covid-19 туфайли рўй берганини айтди, бироқ Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хабарни тасдиқламади. 

Мамлакат бўйлаб кафелар, мактаб ва университетлар, кинотеатрлар ёпилган/REUTERS

 

Курдистон Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари имом ўлимидан олдин карантинда бўлгани, унга яқин икки киши текширилганида уларда ҳам коронавирус тести ижобий натижа берганини айтиб чиқди. 

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра Ироқда шу пайтгача 35 киши коронавирусга чалингани расман тасдиқланган. Уларнинг аксарияти қўшни Эронга бориб қайтгани аниқланган. Эронда вазият эса анча оғир: расман тасдиқланган касаллар сони 3 513 киши, ундан вафот этганлар сони 107 киши. 

Шуниси ташвишлики, агар Ироқда коронавирус кенг ёйиладиган бўлса, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими узоқ йиллик уруш, БМТ санкциялари, муаммоларга лоқайдлик ва коррупция шароитида унга қарши туриб бера олмайди. 

Ироқ парламентининг соғлиқни сақлаш қўмитаси аъзоси “мамлакатдаги касалхоналар ва тиббий муассасалар эпидемияга қарши тўлиқ жиҳозлангани”ни айтган. Аммо ЖССТ ўтган ойда Ироқ тиббий инфратузилмасида “кўплаб хавотирли бўшлиқлар борлиги”дан хавотир билдирганди. Шифокорлар ҳам таъминот, жиҳозлар ва ходимлар ишида узилишлар борлиги ҳақида хабар қилган. 

Ўтган йил октябридан буён ҳукуматга норозилик билдириб келадиган намойишчилар ҳам хавфсизлик чораларини қўллаяпти/REUTERS

 

Ироқда 4,1 миллион киши инсонпарварлик кўмагига муҳтож, уларнинг ярмини болалар ташкил этади. 

1,4 миллион киши мамлакат ичида қочқинликда ҳаёт кечиради, юз минглаб кишилар эса сўнгги йиллардаги нотинчликлар сабаб Ироққа қўшни давлатларда яшайди. 

БМТ қочқинлар лагерларидаги абгор шароит ва инфратузилмаларнинг эскиргани Covid-19 вирусининг тезлик билан тарқалишига сабаб бўлишидан огоҳлантирган.

Ироқнинг Эрон билан чегаралари ёпилган, у ердан ватанига қайтган ироқликлар 14 кунлик мажбурий карантинга олиняпти.

Мамлакат ичкарисида эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун Ироқ ҳукумати жамоат жойларида йиғилишга чеклов ўрнатган, мактаблар, университетлар, кинотеатр ва кафеларни ёпишга буйруқ берган. Кўплаб давлат вазирликлари, департамент ва қўмиталар ҳам ўз ишини тўхтатган. 

2020 йил 5 март, пайшанба куни шиа диний оқими етакчилари шиалар учун муқаддас саналган жанубий Карбало шаҳрида Жума намози ўқилмаслигини эълон қилган. 

Имом Ҳусайн мақбараси маъмурияти пайшанба куни чиқарган эълонда “саломатлик билан боғлиқ жорий вазият” туфайли ва Карбало соғлиқни сақлаш департаменти чақирувига биноан “шу кунларда катта йиғилишлардан тийилиб туришга қарор қилингани” ҳақида айтилган. 

Кўнгиллилар Киркукдаги камбағал оилаларга тиббий ниқоб тарқатяпти/REUTERS

 

Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб шиа зиёратчилари Карбало ва унга қўшни шаҳар Нажафдаги мақбараларни тавоф қилиш мақсадида келади. Нажафдаги шиа мадрасасида ўқувчи талаба коронавирусга чалингани аниқланган Ироқдаги биринчи киши бўлганди. Эрондаги барча шиа зиёратчилар учун энг муқаддас Қум шаҳри эса Covid-19 вирусининг Яқин Шарқдаги илк ўчоғига айланди. 

Жорий ойда учта шиа байрами бўлиб, бу кунларда Эрондан катта сондаги шиа зиёратчилари турли зиёратгоҳларга келиши одатий ҳол бўлган.

Яқин Шарқда эса коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашиб бормоқда. 2020 йил 4 март, чоршанба куни Саудия Арабистони ҳукумати хавфсизлик мақсадида ўз фуқаролари ва мамлакатда доимий яшовчи хорижликларга ҳам умра қилишни ман этди. Ўтган ҳафта эса хориждан келувчилар учун Макка ва Мадинага умра зиёрати визалари ҳамда Саудия Арабистони 2019 йил сентябрда илк марта жорий қилган саёҳат визаларини бериш тўхтатилган эди

Эрондаги коронавирус тарқалишига боғлиқ ҳолатлар шу кунгача Саудия Арабистони, Афғонистон, Ливан, Покистон, Кувайт, Баҳрайн, Уммон ва Бирлашган Араб Амирликларида қайд қилинган – бу давлатларда вирусга чалингани аниқланган кишилар яқин ҳафталар ичида Эронда бўлиб қайтган. 

Йирик халқаро ҳаво терминали саналадиган Бирлашган Араб Амирликлари пайшанба куни ўз фуқаролари ва ҳудудида доимий истиқомат қиладиган хорижликларга “мамлакатдан ташқарига ҳар қандай сафар қилишдан тийилиб туриш”ни тавсия этди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан