2022 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 221919 (+1104) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
30 нафари Андижон вилоятида,
47 нафари Бухоро вилоятида,
34 нафари Жиззах вилоятида,
30 нафари Қашқадарё вилоятида,
19 нафари Навоий вилоятида,
41 нафари Наманган вилоятида,
59 нафари Самарқанд вилоятида,
15 нафари Сирдарё вилоятида,
39 нафари Сурхондарё вилоятида,
116 нафари Фарғона вилоятида,
52 нафари Хоразм вилоятида,
102 нафари Тошкент вилоятида,
453 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 51 нафар,
Навоий вилоятида 15 нафар,
Самарқанд вилоятида 13 нафар,
Сирдарё вилоятида 4 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 5 нафар,
Тошкент вилоятида 71 нафар,
Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210022 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1561 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 217 нафар кишида пневмония аниқланди.