Коронавирус: кеча юртимизда 230 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, яна 2 нафар бемор вафот этди

Коронавирус: кеча юртимизда 230 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланиб, яна 2 нафар бемор вафот этди

2021 йил 27 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 192831 (+232) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 9 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 17 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 13 нафари Фарғона вилоятида,
  • 16 нафари Хоразм вилоятида,
  • 68 нафари Тошкент вилоятида,
  • 72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1397 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали.

" - Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!", - дейлади ССВ хабарида.