Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус кимларда ва нега яна қайталайди?
10.04.2020 14:24,  
1452

Коронавирусни юқтириб, тузалгани айтилган айрим одамларда кейинчалик яна вирус топилган ҳоллар бор.

Одатда, коронавирус тушган танада унга қарши иммунитет шаклланади.

Аммо Covid-19 касалини келтириб чиқараётган ҳозирги коронавирус баъзи инсонларда қайталаяпти. Бу ҳақда BBC мақола эълон қилди.

Ҳам ҳайрат, ҳам даҳшат

Токиолик 70 яшар эркак ўтган февраль ойида коронавирус юқтириб, касалхонага ётқизилганди.

У тузалиб, уйига қайтади, жамоат транспортида шаҳар кезади.

Лекин орадан бир неча кун ўтиб, иситмаси ошади ва яна шифохонага тушади.

Япония Эн-Эйч-Кей телеканалининг хабар беришича, уни қайта текширган шифокорлар ҳам ҳайратга, ҳам даҳшатга тушадилар:

Отахонда яна коронавирус топилади.

Бу бемор коронавирус қайталаган Япониядаги ягона инсон эмас.

Вирусологлар ҳозир нега бундай бўлаётганини тушуна олмай, бошлари қотган.

Кимларда вирус қайталайди?

Испания Биотехнология Маркази вирусологи Луис Энхуанеснинг айтишича, коронавирусдан қутилган 14% беморда қайтадан вирус аниқланган.

Бу - ҳар еттинчи одам дегани.

Луис Энхуанеснинг ўйлашича, ҳойнаҳой, улар вирусни қайта юқтиришмаган, балки таналарида вирус янгидан кўпайгани эҳтимоли катта.

"Умуман олганда, бу коронавирус одамларда ўзига қарши иммунитет шаклланишига олиб келади" - дейди вирусолог.

"Бироқ баъзи кишиларда иммунореакция заиф кечиши мумкин".

"Иммунореакция секинлашганда, танада қолган вирус қайта бош кўтаради".

Вирус сиз билан қолади

Баъзи вируслар танамизда уч ой ва ҳатто бундан ҳам узоқ муддат қолиши мумкин.

"Одатда вирус аниқланиб, кейин тузалган одамда иммунитет шаклланади, деб айтилади ва инфекция аломатлари қайталмаслиги керак" - дейди вирусолог Луис Энхуанес.

"Аммо айрим инфекция қўзғатувчилар танадаги тўқималарда сақланиб қолиши ва иммун тизимиз таъсирига у қадар кўп тушмаслиги мумкин".

Янги коронавируснинг хавотирли жиҳати - тузалган одамда у яна тез фурсатда қайтадан бош кўтармоқда.

Олимлар боши қотган

Кўпинча, болаликда олинган бир марталик вакцина (зардоб) бутун умр сизни айрим юқумли касалликлардан ҳимоя қилади.

Лекин вирусли грипп мутация бўлиб бораверади.

Яъни сиз ҳар йили гриппнинг янги турларига қарши эмланишингиз ёки вакцина (зардоб) олишингиз зарур.

Янги коронавирус эса ҳали етарлича ўрганилмаган.

Олимлар унинг табиатини, қандай қилиб қайталанишини аниқлашга улгурмадилар.

Мадрид Саломатлик Институтидан Изидоро Мартинесга кўра, коронавирусга қайта чалиниш эҳтимолини ҳам назардан соқит қилиб бўлмайди.

"Узоқ муддатли иммунитет шаклланмаса, бир-икки йилдан кейин келадиган бошқа эпидемия пайти сиз уни юқтирасиз ва бу нормал ҳолат" - дейди Мартинес - "Лекин яқинда вирусга чалиниб, уни енгган одамда айни шу вируснинг яна қайта бош кўтариши жуда камёб ва ғалати ҳолат".

"Ҳозиргача бизга маълуми - бу коронавирус вирусли гриппдан фарқли тарзда тез ва кескин ўзгармайди ё мутацияга учрамайди".

Вирус талвасаси

"Коронавирус қайталаган одамларда бу вирус ўз ўлими олдидан қайта фаоллашган бўлиши мумкин" - дейди вирусолог Луис Энхуанес.

Лекин у янги коронавирус табиатини тушуниш учун кўплаб тадқиқотлар олиб бориш кераклигини ҳам урғулайди.

Би-би-сининг бу борадаги саволига жавоб берган Панамерика Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса "янги вирусни кун сайин ўрганиб боришаётганини" ва унга қайта чалиниш ҳолларини изоҳлаш имконлари ҳали йўқлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан