​Коронавирус: нима учун айнан ҳозир ҳаракат қилиш керак? (2-қисм)

​Коронавирус: нима учун айнан ҳозир ҳаракат қилиш керак? (2-қисм)

Сиёсатчилар, жамоат арбоблари ва бизнес етакчилари: нима қилиш керак ва қачон?

“Бошқа ҳудудлардан маълумки, коронавирусдан ўлиш даражаси 0,5% дан 5% гача бўлиши мумкин. Қандай ҳолатларда ўлим даражаси 33% га етади?”

Мақолани ўқиб бўлгач, сиз қуйидаги хулосаларга келишингиз мумкин:

  • Коронавирус сизга яқинлашиб келяпти.
  • Бу ўзига хос суръатда содир бўлмоқда: аста-секинлик билан, лекин кутилмаганда.
  • Бу кунлар билан боғлиқ масала. Эҳтимол, бир ёки икки ҳафтада бўлар.
  • Бўлганда ҳам соғлиқни сақлаш тизими зиммасига ўта оғир вазифа тушади.
  • Беморлар касалхона коридорларида даволанишларига ҳам тўғри келади.
  • Тиббиёт ходимлари чарчаб ҳолдан тоядилар. Баъзилари вафот этиши ҳам мумкин.
  • Улар қайси бемор кислород олишини ва қайси бири ўлишини ҳал қилишларига тўғри келади.

​Коронавирус: нима учун айнан ҳозир ҳаракат қилиш керак? (1-қисм)

2. Коронавирусни юқтириш ҳолатлари мамлакатда кузатилса нима бўлади? 

Шундай қилиб, коронавирус аллақачон шу ерда. У яширин ва шиддатли тарзда ўсмоқда.

Мамлакатда ушбу ҳолат кузатилса нима бўлади? Буни аниқлаш жуда осон, чунки бизда бу ҳолатни бошдан кечирган давлатлар мавжуд. Буларга энг яхши мисол Хубей ва Италиядир.

Ўлим кўрсаткичлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўлим кўрсаткичи (коронавирус билан касалланган ва кейин ўладиган одамларнинг % и) сифатида 3,4% ни келтирмоқда. Бу рақам контекстдан ташқарида, шунинг учун уни изоҳлаб беришимга ижозат беринг.

Бу ҳақиқатан ҳам мамлакатга ва ҳозирги вазиятга боғлиқ: Жанубий Кореяда 0,6% дан Эронда 4,4% гача кузатилган. Хўш, бу нимани англатади? Буни аниқлаш учун бироз ҳийла ишлатамиз.

Ўлим даражасини икки усул билан ҳисоблашингиз мумкин: ўлим ҳолатлари/умумий ҳолатлар сони ва ўлим/ёпилган ҳолатлар. Биринчисини эътиборсиз қолдирмаслик керак, чунки кўплаб очиқ ҳолатлар ҳали ҳам ўлим билан якунланиши мумкин. Иккинчиси — қайта баҳолаш, чунки ёпиқ ҳолатларда ўлим тузалишларга қараганда кўпроқ бўлиш эҳтимоли бор.

Мен ҳар иккала ҳолатда ҳам вақт ўтиши билан содир бўлган ўзгаришларни кузатдим. Ушбу сонларнинг иккаласи ҳам барча ҳолатлар ёпилгандан сўнг бир хил натижага қайтади, шунинг учун ҳам агар сиз келажакни ўтмишдаги тенденсияларга кўра прогноз қилсангиз, якуний ўлим кўрсаткичи қандай бўлишини тахмин қилишингиз мумкин.

Сиз буни графикларда ҳам кўришингиз мумкин. Ҳозирги вақтда Хитойда ўлим даражаси 3,6% дан 6,1% гача. Агар бу кўрсаткичга асосланиб келажакдаги ҳолатни башорат қилсангиз, у ~3.8% -4% га айланади. Бу ҳозирги кўрсаткичлардан икки баробар юқори ва гриппдан 30 баробар ёмон.

Лекин бу ҳолат икки хил кўринишда амалга ошиши мумкин: Хубейда ва Хитойнинг бошқа ҳудудларида.

Хубейда ўлим даражаси 4,8% га яқинлашиши мумкин. Шу билан бирга, қолган Хитой ҳудудларида бу кўрсаткич ~ 0.9% гача тушиши мумкин:

Шунингдек, бир-бирига кўрсаткичлари яқин бўлган Эрон, Италия ва Жанубий Кореядаги ўлим кўрсаткичларини алоҳида ҳисобладим.

Эрон ва Италиянинг ҳар иккисида ҳам ўлим даражаси 3–4% атрофида кесишмоқда. Ўйлайманки, уларнинг якуний сони ҳам ушбу рақам атрофида бўлади.

Жанубий Корея эса қизиқарли мисол бўла олади, чунки бизнинг икки кўрсаткичимиз бу давлатда умуман боғланмаяпти: инфекция туфайли вафот этганлар атиги 0,6%, тузалганидан сўнг вафот этганлар эса 48%. Мамлакат жуда эҳтиёткорлик билан иш кўряпти. Биринчидан, улар барчани текширувдан ўтказмоқда (шунинг учун ҳам ўлим даражаси паст кўрсаткичга эга) ва тузалган беморлар ҳам узоқроқ муддат назоратда бўлади (шунинг учун уларнинг ўлим ҳолати кўрсаткичлари тез суръатларда ўсиб боряпти). Иккинчидан, уларнинг шифохоналарида ўринлар кўп (17.б-чизмага қаранг). Биз билмаган бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Энг муҳими шундаки, ўлим ҳолатлари сони бошидан бери 0,5% атрофида ўзгариб турибди ва шу кўрсаткичда қолади деб кутилмоқда. Эҳтимол, бу соғлиқни сақлаш тизими ва инқирозни бошқариш тизимининг кучли таъсири остида шундай бўлаётгандир.

Шунга доир сўнгги мисол — Диамонд Принcесс лайнерида: 706 та касалланиш ҳолати, 6 та ўлим ва 100 та тузалиб кетиш кўрсаткичи ўлим даражасини 1% дан 6,5% диапазонгача эканлигини кўрсатади.

Эътибор беринг, ҳар бир мамлакатда ёшнинг тақсимланиши ҳам ўз таъсирини ўтказади: кекса одамлар орасида ўлим даражаси юқори бўлганлиги сабабли, Япония каби кексайган аҳолиси бўлган мамлакатлар Нигерия каби ёш мамлакатларга қараганда кўпроқ азоб чекишади. Шунингдек, об-ҳаво омиллари, айниқса намлик ва ҳарорат бунда муҳим аҳамиятга эга, аммо бу юқумли касалликлар ва ўлим кўрсаткичларига қанчалик таъсир қилиши ҳали ҳам номаълум.

Бундан қуйидагича хулосага келиш мумкин:

  • Бу омилларни ҳисобга олмаганда, касалликка қарши маълум тайёргарликка эга мамлакатларда ўлим даражаси ~0,5% (Жанубий Корея)дан 0.9% гача (Хитойнинг қолган ҳудудлари) бўлиши мумкин.
  • Кўп касаллик ҳолатлари қайд этилган мамлакатларда ўлим даражаси ~ 3% -5% орасида бўлади.

Бошқача айтганда: тезда зарурий чоралар кўрган давлатлар ўлимни ўн баравар камайтириши мумкин. Бу фақат ўлим ҳолатининг кўрсаткичи. Тезкор ҳаракатланиш натижасида касалланиш ҳолатлари сонини ҳам сезиларли даражада камайтириш мумкин ва бу, ишни янада осонлаштиради.

Тезда зарурий чоралар кўрган давлатлар ўлимни ўн баравар камайтириши мумкин.

Хўш, мамлакатлар нималарга тайёр бўлиши керак?

Тизимга қандай босим тушиши мумкин?

Тахминан 20% ҳолатларда касалхона билан таъминлаш талаб этилади, 5% ҳолатлар интенсив терапия бўлими (ИCУ) ва тахминан 2,5% шамоллатувчи ёки ЭCМО (екстракорпорал кислород) каби нарсалар билан интенсив даволанишни талаб қилади.

Муаммо шундаки, ҳаво янгилагичлар ва ЭCМО каби жиҳозларни осонгина ишлаб чиқариш ёки сотиб олишнинг иложи йўқ. Мисол учун бир неча йил олдин АҚШда ЭCМО жиҳозларининг умумий сони 250 та эди, холос.

Шунинг учун, агар сизда бирданига 100 000 та одам касалликни юқтирган бўлса, уларнинг кўплари синовдан ўтишни хоҳлашади. Тахминан 20 000 киши касалхонага ётқизишга муҳтож, 5000 киши реанимация бўлимида ва 1000 киши бизда етишмаётган жиҳозларга муҳтож бўлиши мумкин. Бу эса фақат 100 000 касалланиш ҳолати бўлгандаги аҳвол.

Бу ҳали маскалар билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олмаганда. Қўшма Штатлардек мамлакатда тиббиёт ходимларининг эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган ниқобларнинг атиги 1 фоизи мавжуд (12 миллион Н95, 3,5 В га нисбатан 30 миллион жарроҳлик). Агар бир вақтнинг ўзида кўплаб касалланиш ҳолатлари кузатилса, ниқоблар фақат 2 ҳафтага етиши мумкин.

Япония, Жанубий Корея, Гонгконг ёки Сингапур каби давлатлар, шунингдек, Хубейдан ташқаридаги Хитой ҳудудларида зарурий эҳтиёт чоралари кўрилиб, беморларга керакли ёрдам кўрсатилди.

Аммо қолган ғарбий давлатлар Хубей ва Италиянинг изидан юришмоқда. Хўш, бу ҳудудларда нималар содир бўлмоқда?

Соғлиқни сақлаш тизимининг зиммасига ҳаддан ташқари оғир юк тушиши қандай бўлади?

Хубейда ва Италияда содир бўлган воқеалар жуда ўхшаш бўлиб бормоқда. Хубей ўн кун ичида иккита касалхона қурди, аммо шунга қарамай соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолат жуда ачинарли.

Иккаласи ҳам касалхоналарнинг беморлар билан тўлиб-тошганидан азият чекмоқда. Уларни дуч келган жойда: йўлакларда, кутиш хоналарида ва бошқа жойларда даволашга тўғри келмоқда.

Мен ушбу қисқа Тwитʼни тавсия қиламан. Бу бугунги кунда Италиядаги ҳолатни яққол тасвирлаб берган.

 

Тиббиёт ходимлари бир хил ҳимоя воситаларида соатлаб ишлайдилар, чунки улар етарли эмас. Натижада, улар бир неча соат давомида инфекцияланган жойларини тарк эта олмайдилар. Бунинг натижасида улар йиқилиб, сувсизланишади ва ҳолдан тойишади.

Сменали иш соатлари энди мавжуд эмас. Ходимларга бўлган талабни қондириш учун нафақадаги шифокорлар ҳам ишга қайтарилган. Ҳамширалик ҳақида етарли тушунчага эга бўлмаган одамлар ҳам муҳим вазифаларни амалга оширишга киришган. Доимий равишда бўлувчи қўнғироқларга кимдир мунтазам жавоб бериб туришига тўғри келади.

Франcесcа Мангиаторди, коронавирусга қарши кураш даврида ҳалок бўлган италиялик ҳамшира.

 

Бошқача айтганда, бу ҳолат улар ҳолдан тойиб касал бўлгунича давом этади. Бу эса тез-тез содир бўлади, чунки улар доимий равишда етарли ҳимоя воситаларисиз вирусга дуч келадилар. Касаллик қайд этилганда, беморлар 14 кун давомида карантинга қўйилиши керак, бу даврда уларга ҳеч қандай ёрдам беришнинг иложи йўқ. Бошқачароқ айтганда, 2 ҳафта қўлдан бой берилади. Энг ёмони эса, охир-оқибат беморлар ҳалок бўладилар.

Энг ёмон ҳолат интенсив терапия бўлимларида беморларга ҳаво янгилагичлар ёки ЭCМО дан фойдаланиш керак бўлганида юзага келади. Бу жиҳозларни барчага тенг етказишнинг ҳақиқатан ҳам иложи йўқ, шунинг учун тиббиёт ходимлари қайси бемор учун улардан фойдаланишни аниқлаб олишлари керак. Бу эса ўз ўрнида, албатта, ким яшайди ва ким ўлади деган маънони англатади.

“Бир неча кундан кейин биз танлашимизга тўғри келади. […] Ҳамма ҳам интубация қилинмайди. Ёши ва соғлиғига қараб қарорлар қабул қилишга мажбурмиз”. — Кристиан Салароли, италиялик тиббиёт шифокори.

Ҳимоя воситаларини кийиб олган тиббиёт ходимлари янги коронавирус билан касалланган одамларни Ухандаги ихтисослаштирилган шифохонанинг реанимация бўлимида даволашмоқда, 6-феврал куни (China Daily / Reuters) “Washington post” газетаси

 

Буларнинг барчаси тизимда ўлим даражаси ~ 0,5% ўрнига ~ 4% бўлишига олиб келади. Агар сизнинг шаҳрингиз ёки мамлакатингиз 4% ичида бўлишини истасангиз, бугун ҳеч нима қилманг.

Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар: Эроннинг Қум шаҳридаги Бешешт Масумеҳ қабристонини тасвирланган. Сурат: © 2020 Mahar Technologies. The Guardian ва Tha New York Times

Коронавирус: нима учун айнан ҳозир ҳаракат қилиш керак? (1-қисм)

Давоми бор...

Муаллиф: Томас Пуеё

Матн инглиз тилидан Khan Academy O'zbek жамоаси томонидан таржима қилинди.

Khan Academy O'zbek​ – дунёга машҳур khanacademy.org платформасини ўзбек тилига маҳаллийлаштириш билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилоти. Жамоанинг мақсади ўзбек тилида сўзлашувчиларни бепул, сифатли таълим билан таъминлаш.

Ҳамкорлик асосида чоп этилди