Пандемия даврида Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилгани айтилди

Пандемия даврида Ўзбекистонда интернет тезлиги кўтарилгани айтилди

2020 йил июннинг иккинчи ярми ҳолатига кўра «Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси «CОВИД-19» Интернет глобал суръатига таъсирини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Бунинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда Интернет тезлиги 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 16 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган.

Жаҳон миқёсида «CОВИД-19» пандемияси шароитида июнь ҳолатига кўра интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 2 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса дунё бўйлаб 8 фоизга кўтарилган.

Ўзбекистонда интернет тезлиги эса, 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса 16 фоизга кўтарилган.

Вазирликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда охирги бир йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Таҳлилларга кўра интернет тезлиги қарийб 2,3 бараварга ўсган. 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/с. бўлган бўлса, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра 26,77 Мбит/с. ни ташкил этди. 2020 йил 15 июнь ҳолатига кўра эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,59 Мбит/с. гача кўтарилди.