Коронавирус - пластик буюмларнинг ҳаётга қайтиши (фотожамланма)

Коронавирус - пластик буюмларнинг ҳаётга қайтиши (фотожамланма)

Фото: Philip Fong/AFP/Getty

2019 йил бутун дунёда атроф-муҳитни сақлаб қолиш учун ўтказилган турли хил акциялар, намойишлар, митинглар билан ёдда қолди. Ҳатто мактаб ёшидаги швед фаоли Грета Тюнберг БМТ минбарларида, дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари билан учрашувларда нутқ сўзлаб, уларнинг эътиборини иқлим ўзгаришларига қарата олди (Time журнали Гретахонни "Йил одами" сифатида танлагани ҳам бежиз эмас). Амазонка, Австралия, Жануби-Шарқий Осиёдаги ўрмон ёнғинларини кўргач, дунё ҳамжамияти ҳам ўз эътиборини табиатни асрашга қаратди.

Она табиатни энг кўп ифлослантираётган воситалардан бири, шубҳасиз пластикдан тайёрлаган буюумлардир. Шу сабабли дунёнинг турли минтақаларида "яшиллар" ҳаракатлари пластик буюмларни бутунлай истеъмолдан чиқариш тарафдорига айланди. Ҳатто Ўзбекистонда ҳам шундай ташаббус билан бир марталик фойдаланиладиган селофан пакетларни бепул тарқатиш тақиқланган эди.

Лекин 2020 йилнинг кутилмаган ибтидоси барча ўйин қоидаларини ўзгартириб юборди. Дунё яна пластикка эҳтиёж сеза бошлади. Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида катта миқдорда пластик маҳсулотлар: қўлқоплар, ниқоблар ҳамда тиббий кўзойнаклар ишлаб чиқарила бошланди. Шунингдек, бир марталик тозалаш воситалари ва суюқ совунлардан фойдаланиш каррасига ортди. Қуйида суратлар орқали бутун дунё пластик буюмлар орқали коронавирус пандемиясига қарши қандай курашаётганини ҳикоя қиламиз.

Фото: Frederic J Brown/AFP/Getty 

Калифорнияда алоҳида-алоҳида "қутиларда" шуғулланаётган спортчилар, АҚШ

Фото: Lillian Suwanrumpha/AFP/Getty 

Бангкокдаги Praram 9 касалхонасида янги туғилган чақалоқ, Таиланд

Фото: Phill Magakoe/AFP/Getty 

Йоханнесбургда гуллар аукционидаги иштирокчилар, ЖАР

Фото: Ed Jones/AFP/Getty 

Сеулдаги Hyudai кредит карталар компанияси ходимлари тушликда, Жанубий Корея

Фото: Héctor Retamal/AFP/Getty 

Уханда мотоцикл ҳайдаб кетаётган эркак, Хитой

Фото: Jorge Guerrero/AFP/Getty 

Гранадада бозор қилиб келаётган аёл, Испания

Фото: Eva Hambach/AFP/Getty 

Ансамбл Вашингтонда жонли эфирдаги концертдан олдин овозини текширмоқда, АҚШ

Фото: Narinder Nanu/AFP/Getty 

Амритсар полицияси шеригининг шахсий ҳимоя воситасини тўғрилаб қўймоқда, Ҳиндистон

Фото: Alain Jocard/AFP/Getty 

Париждаги ресторанда тушлик қилаётган жуфтлик, Франция

Фото: Denis Charlet/AFP/Getty 

Бурбурдаги қариялар уйига эрини кўриш учун келган аёл, Франция

Фото: Óscar del Pozo/AFP/Getty 

Камарма-де-Эстеруэлас шаҳрида тиш шифокори ва унинг ёрдамчиси операцияга ҳозирлик кўрмоқда, Испания

Фото: Dimitris Lambropoulos/AFP/Getty 

Санторинидаги пляжда соябон ва қуёш чодирлар, Греция

Фото: Andrew Caballero-Reynolds/AFP/Getty 

Виржинияда салонини очишга чоғланаётган сартарош, АҚШ

Фото: Manan Vatsyayana/AFP/Getty Images 

Ҳанойдаги таксичи, Вьетнам 

Фото: Philip Fong/AFP/Getty 

Никкодаги Kinugawa бошланғич мактаби кутубхонасидаги болакайлар, Япония

Фото: Yuri Dyachyshyn/AFP/Getty 

Львов шаҳридаги дорихоначиларнинг одатийга айланаётган иш фаолияти, Украина

Фото: Nelson Almeida/AFP/Getty 

Сан-Паулудаги қариялар уйидаги онасини қучаётган қиз, Бразилия

Фото: Vivek Prakash/AFP/Getty Images 

Бангкокдаги бозорда чақалоғига ғамхўрлик қилаётган она, Таиланд

Фото: Oli Scarff/AFP/Getty 

Манчестерда ташлаб кетилган қўлқоп, Буюк Британия