Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус сабаб бокс бўйича лицензион турнир бекор қилинди
23.01.2020 11:22,  
345

Жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилиши керак эди.

Кеча ушбу мусобақа бекор қилингани ҳақида маълум қилинди. Бунга айнан Ухан шаҳрида ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа фақат Осиё-Океания ҳудудидаги давлатлар боксчилари учун жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланмалар тақдим этилар эди.

Эндиликда ушбу турнир Хитойнинг бошқа бир шаҳрида ёки умуман бошқа давлатда ўтказилиши мумкин. Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерда бўлиб ўтиши тез кунларда маълум қилиниши айтилди. 

Маълумот учун, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 17 январ Хитойга йўл олган эди. Айни пайтда боксчиларимиз Ухань шаҳрида ўқув-йиғин машғулотини ўтказмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан