Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус тарқалиши сабабли Пекин Хитойнинг бошқа шаҳарлари билан алоқани тўхтатмоқда
19.06.2020 15:01,  
236

19 июнь, жума кунидан бошлаб Пекин коронавирус тарқалиши сабабли Хитойнинг бошқа минтақалари билан барча турдаги йўловчи ташишни тўхтатди. Кеча шаҳарга карантин сабабли ёпилди. 

Хитой ОАВлари хабарига кўра, пайшанба куни Пекин аэропортлари янги инфекция тарқалиш хавфи сабабли 1,5 мингга яқин рейсни бекор қилган.

2020 йил апрел ойидан бошлаб пекинликлар 57 кун коронавирус инфекцияни юқтирмасдан яшади - бу муддатда фақат четдан ташриф буюрувчилар орасида аниқланди. Аммо, 18 июнь куни 28 киши (21 киши Пекинда), 17 июнь куни 44 хитойлик (уларнинг 31 нафари Пекиндан) коронавирусни юқтирган. Умуман олганда, 11 июндан бери 158 та ҳолат аниқланди.

13 июнь куни Пекин жанубида маҳаллий Синьфади бозорида Covid-19 коронавирус инфекцияси аниқлангандан сўнг, шаҳар туманларидан бирида махсус режим жорий этилди. Камида 45 бозор ишчиси коронавирус юқтирган, дейди расмийлар. Маълум бўлишича, вирус манбаси бўлган лосось балиғи ёпиқ Цзиншэнь денгиз маҳсулотлари бозоридан келтирилган , у ерда вируснинг тарқалиши илгари ҳам аниқланган эди.

Айрим мутахассислар Пекиндаги янги тарқалиш кўлами Ухандагидан юқорироқ бўлишини айтишмоқда. Чин юрти пойтахтига қўшни Баодин мегаполисида ҳарбий ҳолат режими эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан