Facebook коронавирус сабабли АҚШдаги конференцияни бекор қилди

Facebook коронавирус сабабли АҚШдаги конференцияни бекор қилди

Американинг Facebook ширкати келаси ойда Сан-Франциско (АҚШ)да ўтказилиши режалаштирилаётган Global Marketing Summit конференциясини бекор қилди деб хабар беради San Francisco Chronicle газетаси.

Бунинг сабаби сифатида коронавирус тарқалиш хавфи кўрсатилмоқда.

"Эҳтиёткорлик чораларига риоя қилган ҳолда, биз коронавирус билан боғлиқ соғлиқ учун хавфларни ҳисобга олган ҳолда Global Marketing Summit’ни бекор қилдик", деди газетага интервью берган компания вакили Энтони Харристон.

Ҳозирга қадар (15.02.2020, 10:00) коронавирус юқтириб олган беморлар сони 67088 нафар кишини ташкил қилади. Бу вирус 1526 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

АҚШда 15 нафар инсон коронавирусни юқтириб олган.

Хитойдан ташқари яна 29 мамлакатда коронавирус қайд қилинган.

Филиппин, Гонконг, ҳамда Японияда (Хитойдан ташқари) 1 нафардан инсон вирус туфайли ҳаётдан кўз юмган.