Коронавирус туфайли жаҳон брендлари капитализацияси $5 трлнга камайди

Коронавирус туфайли жаҳон брендлари капитализацияси $5 трлнга камайди

Коронавируснинг тарқалиши хавфи билан боғлиқ котировкаларнинг пасайиши жаҳон фонд бозорларига 5 трлн долларга тушди. Буни Reuters агентлиги мутахассислари ҳисоб-китоб қилиб чиқди.

2019 йил охирида давлат компанияларининг умумий капиталлашуви 90 триллион долларга яқинлашди — мос равишда вирус ушбу миқдорнинг деярли 6 фоизини "еди".

Якунловчи савдо ҳафтаси 2008 йилдаги глобал молиявий инқироздан кейинги энг ҳалокатли бўлади. Жума куни Осиё бозорлари 3-4% пасайиши билан ёпилди, АҚШ бозорида пасайиш бошланиши кутилмоқда (АҚШ бозорлари ҳали ёпилмади — sof.uz).

Жума куни Брент баҳосидаги нефт нархи $50 гача арзонлади, WTI маркали нефт эса 12 йиллик тарихий минимум даражасига қадар тушиб кетди.

Тахминан 50 та мамлакат бозорларига таъсир кўрсатувчи MSCI (Morgan Stanley Capital International World Index) молиявий индекси 1% га пасайди, ҳафта бошига нисбатан эса 10 %га қадар.

CBOE (Chicago Board Options Exchange)нинг ўзгарувчанлик индекси 40 пунктга яқинлашди. Бу 2008 йилги инқироз давридагидан ҳам пастроқ кўрсаткич.