Kоронавирус туфайли стюардессанинг хайрлашув нутқи йўловчиларни таъсирлантирди (видео)

Kоронавирус туфайли стюардессанинг хайрлашув нутқи йўловчиларни таъсирлантирди (видео)

скриншот

Стюардессанинг коронавирус пандемияси туфайли авиакомпания фаолияти вақтинча тўхтатилгани ҳақида нутқи Virgin Australia йўловчиларини тўлқинлантирди. Видеода стюардесса бу хабарнинг кўзда ёш билан ўқиб бергани тасвирланади.

"Барчамиз бирга бўлиб ушбу хаос пайтида бошимизни баланд кўтарганимиздан фахрланиб, сизларга миннатдорчилик билдираман. Кучли инсонлар ҳамжиҳат бўлганда оғир кунлар узоқ давом этмайди. Кема капитани Элстер Маршалл, биринчи ранг офицери Диксон, Кевин, Кьюрик, Элла, Джинни, Конор, ўзим ва Янги Зеландиянинг барча ҳаво йўллар компаниялари номидан сизларга чин юракдан ташаккур билдирамиз ҳамда тез орада сизларни яна осмонда кўришдан умид қиламиз", деди борт кузатувчиси Кэсси Эпплтон.

Дунё бўйлаб ўнлаб авиакомпаниялар пандемия даврида парвозлар сонини ва ходимларнинг сонини камайтирмоқда. 

Express нашрининг маълумотларига кўра, баъзи компаниялар вақтинча ишчиларни ишдан бўшатишган ва буни уларга иш ҳақини тўлашнинг иложи йўқлиги билан изоҳлашган. Худди шу сабабларга кўра баъзилар ходимларнинг катта қисмини ишдан бўшатишган.

Aввалроқ, Вьетнамнинг Vietjet авиакомпанияси йўловчиларга ички рейсларда коронавирус билан касалланганларни аниқлаганларга мукофот ваъда қилгани ҳақида хабар берилган эди.