Коронавирус туфайли тарихда биринчи марта Макка ва Мадинадаги муқаддас масжидлар ёпилди

Коронавирус туфайли тарихда биринчи марта Макка ва Мадинадаги муқаддас масжидлар ёпилди

Макка Улуғвор масжиди

Исломнинг икки асосий зиёратгоҳи - Макка шаҳридаги Масжидул ҳарам ва Мадинадаги Масжидун набавий коронавирус тарқалиши сабабли ноаниқ муддатга ёпилди, дея хабар беради Aл Aрабия телеканали Ҳарамайн Бош бошқармасининг матбуот котиби Хани бин Ҳусни Ҳайдарга таяниб.

Вакил таъкидлаганидек, Ҳарамайн ишлари бўйича бош бошқарма ҳаммани барча эҳтиёт чораларини кўришга чақириб,Масжидул ҳарам ва Масжидун набавийга ташриф буюрувчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида ибодат қиладиганлар орасида коронавирус тарқалишини олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Aбдулазиз Саудия Aрабистонида пайдо бўлган коронавирусга қарши барча эҳтиёт чораларини кўришда давом этишини тасдиқлади.

Пайшанба куни Саудия қироли "Саудияликлар COVID-2019 инқирози олдида куч ва қатъият кўрсатди. Биз бутун дунё каби қийин босқичдан ўтмоқдамиз, аммо фуқароларнинг соғлиғини сақлаш учун барча лозим бўлган ишларни қиламиз",  деди телевидениедаги нутқида.

Икки муқаддас масжиднинг васийси фуқароларнинг соғлиғини сақлаш учун хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.

Каналга кўра, 20 мартдан бошлаб диндорларга муқаддас қадамжоларга кириш ва ибодат қилиш тақиқланган.

Хани бин Ҳусни Ҳайдарнинг таъкидлашича, ушбу тақиқ вирус қайтарилгунга қадар амал қилади.