Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли Хитой экологияси яхшиланмоқда
2.03.2020 17:44,  
804

НАСА ва Европа космик агентлигининг сунъий йўлдошлари 2020 йил феврал ойида Хитойда ҳаво ифлосланишининг сезиларли даражада пасайишини қайд этдилар. Бу коронавирус туфайли мамлакатда иқтисодий фаолликнинг пасайиши билан боғлиқ.

CNN телеканалининг хабар беришича, НАСА ифлосланиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи иккита расмни чоп этди. Биринчиси, Хитой ҳукумати карантин чораларини кўришни бошлашидан олдин, 1 дан 20 январгача бўлган вазиятни, иккинчиси эса 10-25 феврал кунлари, карантин, чекловлар жорий қилинган пайтни акс эттиради.

НАСА маълумотларига кўра, атмосферага газ чиқарилишининг камайиши биринчи марта Ухан ҳудудида қайд этилган, у ер Хитойдаги эпидемия маркази ҳисобланади ва вирус кўпайиб бораётганда шаҳарда карантин эълон қилинган эди.

Хитой Канада ҳавосини сотиб ола бошлади

2015 йилда Хитойнинг экологик аҳволи шундай хавфли даражага етдики, ниқоблар ва респираторлар етишмай қолди. Вазият шу қадар ёмонлашдики, хитойликлар тоза ҳаво сотиб ола бошладилар. Эдмонтонлик (Канада) тадбиркорлар Пекин аҳолисини қутқаришга келишди. Улар Хитойга ҳар бири 15 долларлик ҳаво балонларини етказиб бера бошлади. Бу Хитой пойтахтидаги бир шиша минерал сувдан 50 баравар қиммат.

Канаданинг Vitality Air ширкати синов тариқасида Банф Миллий боғи (Канада)нинг ҳавосидан 7,7 литрли балонларда 500 дона Хитойга етказиб берди. Компания ўз маҳсулотини "қадоқлаш" учун бир нечта вариантни таклиф қилади – 3 литрдан 7,7 литргача.

Кейинчалик Хитойда ҳаво балонларнинг биринчи партияси 4 кун ичида сотилди. Шундан сўнг, яна 4000 балон Чин юртига юборилди. Канадалик стартаперларнинг режалари бу билан чекланмайди. Улар учун энг қийини технологик чеклов бўлди — балонлар ҳаво билан қўлда тўлдирилган. Шу туфайли Vitality Air хитойликларнинг катта талабини қондира олмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан