Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус ва миллат
20.03.2020 00:26,  
882

Коронавирус дастлаб Хитойга ҳужум бошлаган кезда у ердаги зулм учун бу офат Илоҳий огоҳлантиришдир деб ўйлаганим эсимда. Аммо ўша ондаёқ Ер юзи мазлумлар оҳи билан тўлиб бораётгани ёдимга келиб, ушбу огоҳлантириш бутун инсониятга йўллангани эҳтимолидан қўрқувга тушдим.

Аллоҳнинг лашкари Шарқдан юриш бошлаб, Ғарбни ҳам тиз чўктирди. Аммо бу лашкар норасида гўдакларга таҳдид этмаяпти. Одамзоднинг аслларимиз деб ишонган Ғарб аҳли кибр назари ила боққан қора танлилар ўлкаси Африқо эса нечундир, ҳамон омонда...

Инсоният чиндан ҳам оғир кунларни яшаётгани ойдинлашди. Мовароуннаҳр тупроғида эса Аллоҳнинг лашкари қадами йўқдек эди. Ниҳоят, Ўзбекистонда ҳам коронавирус беморлари рўйхатдан ўтди. Улар сони кўпаймоқда.

Юрагим "зирқ" этди. Ўзбеклар коронавирусга чалинибди деган хабардан қалбим ғайриихтиёрий тарзда безовталанди. Бу шуурсиз ва идроксиз бир туйғудир. Менинг миллатимдан бир неча инсон ҳамон шифо сабаби топилмаган касалликка чалингани, ҳақиқатан, мен учун бениҳоя хавотирлидир.

Бугун миллатим, халқим учун куйина олишимни, қайғура олишимни имтиҳондан ўтказдим. Элимнинг бошига келган мусибат қалбимни менинг аралашувимсиз изтиробга солди. Бу изтиробни ясаб олиш имконсиз ишдир, зотан.

Яна англадимки, тақдирим қўлимга тутқазган Қалам, қисматим айттирган Сўз халқим чеккан азоблар, у ўтказган оғриқлар боисгина кўзларга намоёндир.

Роббим, ўзинг жўнатган Лашкарни ортга қайтар! Ҳикматингни мўмин қулларингга англат! Ўзимизга зулм этиб, ҳалокатга юз бурдик. Қалбларимизга ҳидоят неъмати ила шифо бер, ақлларимизни жасорат дориси ила соғайтир!

Иймон йўлига бизни йўлла ва собит эт! Бизга нажот ва нусрат ато айла!
Амийн!

2020 йил, 19 март.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан