Коронавирус вакцинаси бепул тарқатилиши мумкин — Трамп

Коронавирус вакцинаси бепул тарқатилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти келажакда коронавирус вакцинасини бепул қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

"Биз буни ўрганяпмиз", - деди Трамп вакциналар бепул бўлиши керакми деган саволга жавоб бераркан.

Ҳозирда АҚШда коронавирус учун тест топшириш бепул. Трамп вакцинани йил охиригача ёки ундан олдин ишлаб чиқиш мумкинлигини айтди.

Аввалроқ Американинг Johnson & Johnson компанияси 2021 йилда 1 млрд дозада коронавирус вакцинаси ишлаб чиқариши режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.