Коронавирус хавфи туфайли Японияда барча мактаблар ёпилади

Коронавирус хавфи туфайли Японияда барча мактаблар ёпилади

Япония бош вазири Синдзо Абэ коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2 мартдан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблар ёпилишини маълум қилди, деб хабар қилди Би-Би-Си.

Японияда 13 миллион мактаб ўқувчилари мавжуд. Мактаблар март ойида тўлиқ ёпиқ бўлади.

Охирги маълумотларга кўра, Японияда 200 дан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олган.