Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус юқмаслиги учун нима қилиш керак?
31.01.2020 12:36,  
1766

Коронавируслар одатда нафас олиш, ошқозон-ичак ва нерв системаси органларини зарарлантиради. Ухан шаҳарида тарқалган nCoV-2019 ўпка алвеолаларини кучли зарарлаб, зотилжам касаллигини келтириб чиқармоқда. Мутахассислар ушбу вирус юқмаслиги учун қуйидагиларни тавсия қилишмоқда:

- шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун қўлларни доимий, ҳар 1-2 соатда бир марта совунлаб ювиш, кўчадан уйга кирганда, ҳожатдан кейин, овқат тайёрлашдан аввал, одамлар билан кўришгандан кейин албатта ювиш керак;

- имкон қадар жамоат жойларига бормаслик;

- кўчага чиқишдан аввал оғиз ва бурунни тўсувчи тиббиёт ниқобларидан фойдаланиш;

- доимий равишда ҳар 15-20 минут оралиқда 50-55 градус иссиқликдаги сув ичиб туриш;

- фақат янги тайёрланган ва иссиқ овқатларни истеъмол қилиш;

- ҳайвон маҳсулотлари: гўшт, балиқ, тухум, сут истеъмол қилмаслик ёки истеъмол қилганда ҳам яхшилаб пишириб сўнг истеъмол қилиш;

- етарлича ухлаш, дам олиш ва жисмоний машқлар билан шуғулланиб туриш.

Ушбу вирусда одамларга нималар ёрдам бермайди:

- қўлга турли қўлқоплар кийиб юриш;

Сабаби вирус қўлдан юқмайди, оғиз, бурун, кўз ёки умуман шиллиқ қаватлар орқали юқади. Қўлга қўлқоп кийиш эмас, аксинча уни доимий ювиб туриш керак.

- турли антибиотиклардан фойдаланиш;

Антибиотиклар вирусларни эмас, аксинча бактерияларни ўлдиради, улар вирусларга деярли таъсир қилмайди.

- пиёз, саримсоқни кўп ва тез-тез истеъмол қилиш;

Бу сабзавотлар ўз таркибида фитонсид сақлагани учун кучли антибактериал восита ҳисобланади, лекин антивируслик хусусияти йўқ. Вирус вақтида пиёз сизга ёрдам бермайди.

Агар сизда вирус юқишининг бирор аломати кузатилса, ўйлаб ўтирмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Бунда оғиз бурнингизни ниқоб билан тўсинг, ҳеч ким билан гаплашманг, аксирганда ёки йўталганда оғзингизни тўсинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан