Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус юқтирган Арманистон раҳбари Москвадаги парадда қатнашади
9.06.2020 16:44,  
144

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 24 июнь куни Москвада ташкил этилаётган ҳарбий парадда иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Мане Геворгянга таяниб РИА Новости хабар беради.

Котибнинг сўзларига кўра, арман ҳукумати раҳбарининг Россия пойтахтига ташриф буюриш санаси ҳали аниқ эмас. "Аммо парадда иштирок этишини тасдиқлайман", - дейди Геворгян.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг оиласи коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик. У МДҲ давлатлари орасида СОВИД-19 инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган ягона юқори даражали раҳбар ҳисобланади.

Май ойи охирида Россия Президенти Владимир Путин фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парад 24 июнь куни ўтказилишини эълон қилди. Ҳозирга қадар бир қанча давлат раҳбарлари ушбу парадда иштирок этиши маълум бўлди. Аммо рад этганлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Япония бош вазири Синзо Абе президент Путиннинг бу таклифини рад этган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу парадда иштирок этиш-этмаслиги ёки таклиф этилган-этилмагани ҳозирча маълум эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан