Коронавирус юқтирган беморлар бепушт бўлиб қоладими?

Коронавирус юқтирган беморлар бепушт бўлиб қоладими?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Ўзбекистонда касал аёллардан туғилган чақалоқларда короновирус инфекциясига текширув ўтказиладими?

— Янги туғилган чақалоқни короновирус инфекциясига текшируви туғилгандан сўнг 12-24 соат ўтгач амалга оширилади.

Натижаларни тасдиқлаш учун такрорий тест 24 соатдан кейин амалга оширилади. 

Текширув учун биоматериал сифатида бурун-халқум ёки оғиз-халқумдан суртма олинади.

— Коронавирус инфекцияси юқтирган беморлар бепуштликка чалинишлари мумкинми?

— Коронавирус касаллигига чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган.