Коронавирус юқтиришдан қўрқиб 3 ой аеропортда яшаган одам топилди

Коронавирус юқтиришдан қўрқиб 3 ой аеропортда яшаган одам топилди

АҚШда коронавирус юқтиришдан қўрқиб 3 ой аеропортда яшаган одам топилди.

36 ёшли Адитя Сингх 16-январда ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжат сўрашгандан сўнг қўлга олинган. У Лос Анжелесдан келгач, октабрдан бери Чикаго аеропортининг хавфсизлик зонасида яшаб келган.

Қўлида аеропорт ходимларидан бирининг бейджиги бўлган Адитя Сингх уни топиб олганини, йўловчилар баҳам кўрган егуликлар билан кун кўриб келганини айтган. Унга аеропортга ноқонуний кириш ва ўғрилик айби қўйилиши мумкин.