Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусда осма укол (капелнитса) олиш ўлим хавфини ошириши айтилди
1.08.2020 10:29,  
494

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусда осма укол (капелнитса) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширишини маълум қилди.

— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.

Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши!

Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.

Буйракларимиз у суюқликни чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

Осма укол олишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг! Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди" - дейди эксперт.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан