Коронавирусдан соғайган беморлар яна 90 кун давомида вирус тарқатувчи бўладими?

Коронавирусдан соғайган беморлар яна 90 кун давомида вирус тарқатувчи бўладими?

Савол: Коронавирус билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун давомида вирус тарқатувчи бўлиши мумкин экан. Бу маълумот қанчалик рост?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Жавоб: Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам COVID-19 касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқда, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

Бугунги кунда, вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқда.

Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради.