Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусдан тузалганлар вирус ташувчиси бўлиб қоладими?
29.07.2020 12:38,  
1516

Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

Саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машҳура Зоҳидова жавоб берди:

"Коронавирус касаллиги тузаладиган дард. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади дегани эмас. COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади.

Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

Турли давлатларда шифокорлар ким тарқатувчи сифатида хавф туғдирмаслигини аниқлаш учун протоколлар қабул қилишган ва улар қуйидагича: биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ўтиши керак ва тузалгандан кейин яна 3 кун. Агар касаллик аломатсиз ўтган бўлса 24 соат танаффус билан кетма-кет топширилган ва манфий натижали ПЗР тести инсон ташувчи эмаслигини билдиради".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан