Кеча, 18 март куни юртимизда касалликдан 56 нафар бемор тузалиб, умумий соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
2022 йил 18 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237438 (+24) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
3 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
7 нафари Тошкент вилоятида,
11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
- Жиззах вилоятида 1 нафар,
- Навоий вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 2 нафар,
- Сирдарё вилоятида 3 нафар,
- Хоразм вилоятида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 8 нафар,
- Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234988 (+56) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.