Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусдан вафот этганлар нега айнан Италияда кўплигига изоҳ берилди
2.04.2020 12:32,  
2098

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинганларда ўлим ҳолати кўплигининг сабаби сифатида қишнинг илиқ келганлиги учун шамоллаш (грипп) мавсуми осон ўтгани билан изоҳлади. Бу ҳақда Италия эпидемиологлар ассоциация журналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, шамоллаш туфайли бу мавсумда аввалгиларга қараганда камроқ одам вафот этган. Мамлакат шимолидаги фарқ 6 фоизни. марказидаги фарқ эса 3 фоизни ташкил қилган.

Шу сабабли, шамоллаш мавсумидан осон ўтиб олган 65 ёшдан катта инсонлар коронавирус пандемиясига чалиниши эҳтимоли юқори бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусдан касалланганлар 110 мингдан ошиб кетган, вафот этганлар эса 13 155 кишини ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан