Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусдан яна 200 га яқин касалланиш ва 2 та ўлим қайд этилди – Ўзбекистон
8.08.2020 17:07,  
445

2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29652 (+193) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 328 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 626 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 21006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8459 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан