Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйиладими?
7.08.2020 18:08,  
212

Турли асосли сабаблар туфайли тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари тугагач, 4 кундан кейин улар учун қайта имтиҳонлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Қўшимча қилишларича, абитуриент тест синовларига келган вақтида иситмаси юқори бўлса, шифокорлар томонидан тегишли равишда текширув ташкил этилади. Агар унда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, тест синовлари тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Коронавирус аниқланган абитуриентлар эса бу йилги тест синовларига ҚЎЙИЛМАЙДИ!

Ушбу инфекция билан касалланган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиши учун коронавирусдан соғайганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим бўлади.

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг қўшимча қилишича, коронавирусга чалингани туфайли тест имтиҳонларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг имтиҳон учун тўлаган пулларини қайтариш чоралари кўрилмоқда. Давлат қабул комиссияси баённомасига ушбу масала бўйича таклиф киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан