Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
6.08.2020 18:41,  
992

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Коронавирусга чалинганда кўпроқ сув ичиш тўғрисида маслаҳат беришяпти. Сув иссиқ ҳолда ичилиши керакми ёки илиқ бўлиши керакми?

Жавоб: Коронавирусга чалинган беморлар 30-37 даража атрофида суюқликларни ичиши мумкин.

Лекин беморда иситма 38 даража ва ундан юқори бўладиган бўлса иссиқ ичимлик ва суюқликларни ичиш мумкин эмас. Овқатлар иссиқлиги ҳам 37-40 даража бўлиши керак.

Савол: Коронавирус билан касалланганда буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага чиқиши мумкинми?

Жавоб: Коронавирус инфекция фонида сурункали буйрак касалликлари авж олиши мумкин.

COVID-19 инфекцияси оғир кечишида буйрак шикастланиши кузатилади. Бундан ташқари ўта юқори хавф тоифасидаги беморлар - беморлар – бу диализ муолажа олувчилар.

Буйрак патологияси билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида шифокор томонидан шунга тегишли лаборатор кўрсаткичлар назорат қилинади: мисол умумий пешоб таҳлили, креатинин миқдори, коптокчалар фильтрацияси ва ҳоказо.

Савол: Коронавирус инфекцияни олдини олиш мақсадида иммунитетни оширувчи дори воситаларни қабул қилса бўладими? Ва қайси дориларни ичиш мумкин?

Жавоб: Коронавирусга қарши иммунитетни оширувчи дори воситалар йўқ. Лекин соғлом турмуш қоидаларига риоя қилган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан